Грузия пойтахти Тбилисидаги кўп қаватли уйда рўй берган портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Аввалига 3 киши ҳодиса қурбони бўлгани, 6 нафар бола ва бир эркак жароҳатлангани билдирилганди. Кейинчалик бир бола касалхонда вафот этгани маълум бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш газ сизиши сабабли содир бўлган.
Полиция жиноий иш қўзғади, ҳодиса жойида эксперт-криминалистлар ишламоқда.
Грузия расмийлари 17 январни мамлакатда мотам куни деб эълон қилди.
Изоҳ (0)