Қирғизистоннинг ҳукумат билан мухолифатда бўлган 47 та сиёсий ҳаракати мамлакат конституциясига рус тилини расмий тил мақомидан маҳрум этувчи ўзгаришни киритиш бўйича лойиҳа тайёрлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Собиқ бош прокурор ва мухолифат вакили бўлган Азимбек Бекназаровнинг сўзларига кўра, рус тили мамлакатга халқаро аҳамиятдаги тил сифатида керак. У болалар боғчасидан бошлаб инглиз тили билан бир қаторда халқаро тил сифатида ўргатилиши керак. Унинг мақоми эса инглиз тили билан бир қаторда халқаро тил бўлиши керак.
Унинг айтишича, қирғиз тили давлат тили бўлиб қолиши ва барча ишлар қирғиз тилида олиб борилиши, мансабдорлар ҳам шу тилда нутқ сўзлаши керак.
Изоҳ (0)