Йўлбарслар популяцияси яқин ўн йилликлар ичида қирилиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Born Free хайрия ташкилоти маълумотларига таяниб, Daily Mail хабар берди.
Ҳайвонлар ҳимоячиларининг хабар беришича, сўнгги 100 йил ичида популяциянинг тахминан 96 фоизи қирилиб кетган. Айни пайтда ёввойи табиатда тўрт мингга яқин йўлбарс яшамоқда. Тезлик билан қирилиб кетиш браконъерлик ва йўлбарслар яшайдиган жойларнинг бузилиши оқибатида юз бермоқда.
Ташкилот ходимлари турни сақлаб қолиш учун шошилинч равишда ҳаракатга келиш кераклигини маълум қилган. Улар браконъерлар билан боғлиқ вазиятга таъсир ўтказишга, яшаш жойларини ҳимоя қилишга ва табиат муҳофазаси бўйича акцияларни қўллаб-қувватлашга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)