Украина 2023 йилда бойлиги бир миллиондан 30 миллион долларгача бўладиган кишиларнинг сони кўпроқ ўсиши кутилаётган мамлакатлар ўнталигига кирди. Бу ҳақда Wealth-X консалтинг компанияси маълум қилди.
Украина рўйхатнинг ўнинчи қаторида жойлашган бўлиб, кутилаётган ўсиш даражаси 9,2 фоизни ташкил қилади. Рўйхатда Нигерия 16,3 фоиз кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндан тўққизинчи ўрингача бўлган жойларни Миср, Бангладеш, Вьетнам, Польша, Хитой ва Кения, Ҳиндистон ва Филиппин эгаллаган.
2018 йилнинг якуни ҳолатига кўра, дунёда бойлиги бир миллиондан 30 миллион долларгача бўлган 22,4 миллион киши яшайди. Бу одамлар жами 61,2 триллион долларга эгалик қилади. Улар High Net Worth деб аталади. Уларнинг катта қисмини, яъни 89,3 фоизини бойлиги 1—5 миллион доллар бўлган кишилар ташкил қилади. Бир фоиздан камроғи эса 20—30 миллион доллар миқдоридаги бойликка эга.
Изоҳ (0)