Перуда археологлар болалар ва лама қолдиқлари бўлган оммавий қабристон борлигини аниқлади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Биз 132 нафар бола ва 262 та лама дафн этилган қабристон қолдиқларини топдик, — дейди археологлардан бири Габриэль Приэто. — Афтидан, дафн этилган болаларнинг 10 нафари Чиму элитасига тегишли. Улар патдан тайёрланган бош кийим ва сифатли материалдан тикилган кийимларда бўлган».
Хабарда айтилишича, Перунинг шимолидаги Уанчако ҳудудида топилган ушбу мозорда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар дафн қилинган.
Ушбу топилма унда Чиму маданиятида қуйи ижтимоий қатламлари дафн қилинишидан ташқари, Чиму раҳбарларининг фарзандлари ҳам қурбонлик қилинганидан далолат беради. Бундай қурбонликлар ноқулай табиий шаротлардан қутулиш мақсадида амалга оширилган.
Изоҳ (0)