Франция раҳбари Эммануэль Макрон Brexit шартлари бўйича Европа Иттифоқининг Буюк Британия билан музокаралар ўтказиш имкониятини истисно қилди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.
«Бир ёки икки бўлимни яхшилаш мумкин, аммо мен бунга унчалик ишонмайман, чунки биз шартнома тузиш учун максимал имкониятларни ишга солдик, Британиянинг ички муаммосини ҳал қилиш учун европаликлар манфаатини ҳимоя қилишдан воз кечмаймиз», — дейди Франция раҳбари.
Унинг фикрига кўра, қиролликнинг ЕИдан келишувсиз чиқишидан биринчи навбатда британияликларнинг ўзи ютқазади.Аввалроқ, Британия парламенти депутатлари Бош вазир Тереза Мэй Брюссель билан келишган Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш режасини инкор этган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 25 ноябрида Брюсселда бўлиб ўтган навбатдаги саммитда 27 давлат ва ҳукумат раҳбарлари Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши тўғрисида аввал қабул қилинган 585 саҳифалик келишувни маъқуллади.
Учрашувда Брюссель ва Лондон ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи сиёсий декларация имзоланди.
Маълум бўлишича, Буюк Британия 73 кундан кейин Европа Иттифоқини тарк этиши лозим. Бироқ, Европа Иттифоқи раҳбарлари, агар мавжуд шартнома Лондонда қабул қилинмаса, Брюссель асло ён бермаслигини ва Brexit келишувсиз ўтишини айтган.
Изоҳ (0)