Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Локомотив» клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов фаолиятини Португалиянинг «Насионал» клуби сафида давом эттиради. Бу ҳақда «темирйўлчилар» матбуот хизмати хабар берди.
Сардор ўтган мавсумда «темирйўлчилар» сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 11 гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, «Насионал» клуби айни дамда Португалия чемпионатида 17-турдан сўнг (5 та ғалаба, 4 та дуранг, 8 та мағлубият) 19 очко жамғариб, 12-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)