16 январь, чоршанба куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Эрон терма жамоаси Ироққа қарши баҳс олиб боради.
Мазкур ўйинни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Дарвоза ортида Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев ҳаракат қилади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. Ўйинга Дубай шаҳридаги «Рашид» стадиони мезбонлик қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)