17 январь, пайшанба куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушади.
Мазкур баҳсни БААлик ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад бошқариб борадиган бўлди. Унга ён чизиқларда ватандошлари Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ва Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла ёрдам беради.
Дарвоза ортида Аммор Жунайбий ва ироқлик Али Sabah Ад-Дай Ал-Қайсий ишлайди. Тўртинчи ҳакам эса Хитойдан — Ху Вей Мин.
Ўйин Ал-Айн шаҳридаги «Халифа бин Зайд» стадионида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)