Қорақалпоғистоннинг «Нукус» халқаро аэропорти ҳудудида «Очиқ осмон» тартиби жорий этилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар беради.
Тартибнинг қоидаларига кўра, ҳаво транспорти бўйича ҳукуматлараро келишувга мувофиқ белгиланган хорижий авиакомпаниялар Нукус аэропортига парвоз частоталарини чекламасдан учиш ҳуқуқига эга.
Ушбу рейслар «ҳаво эркинлигининг» бешинчи даражаси ҳуқуқисиз ва Нукус аэропортининг техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
«Ҳаво эркинлигининг» бешинчи даражаси — бир давлат томонидан бошқа давлатга бериладиган ҳуқуқ бўлиб, унга кўра, белгиланган ташувчи йўловчиларни, почта ва юкларни ҳамкор-давлат ҳудудида учинчи давлатдан ёки учинчи давлатга юбориш ёки тушириш ҳуқуқига эга.
Нукусда «Очиқ осмон» тартиби Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) жадвалининг «Ёз-2019» мавсумидан бошлаб «Қиш-2021/2022» мавсуми охиригача амал қилади.
Ўзбекистон билан ҳаво қатнови соҳасида халқаро шартномалар тузган хорижий давлатларнинг авиация ҳукуматларига дипломатик каналлар орқали Давлат авиация назоратининг тегишли билдиргиси жўнатилган.
Изоҳ (0)