15 январь куни соат 19:00 да А-373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонида қор кўчкиси хавфи бўлганлиги сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган эди.
ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, 16 январь куни «Қамчиқ» довонининг хавфли қияликларидаги қор қатламлари ФВВ, МВ, ИИВ, «Ўзгидромет» маркази ва «Ўзавтойўл» давлат қўмитаси, куч ва воситалари томонидан мажбуран туширилиб, автомобиль йўли қор кўчкиларидан тозаланди.
«Ўзгидромет» марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, «Тошкент — Ўш» автомобиль йўли «Қамчиқ» довонида жорий йилнинг 16 январь куни куни соат 11:05 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.
Изоҳ (0)