• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда ишсизлик даражаси 9,3 фоизни ташкил этмоқда. Вилоятда бу кўрсаткични камайтириш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

    Наманган вилоятида ишсизлик кўрсаткичи анча юқори. Бу борада вилоятда қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? ЎзА ушбу савол билан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга мурожаат қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Вилоятда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1561,9 минг кишини, банд аҳоли сони 1057,3 минг кишини, шундан доимий ишга эга бўлмаган фуқаролар сони 108,2 минг кишини ёки ишсизлик даражаси 9,3 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткич амалга оширилган ишлар натижасида 2018 йил бошига нисбатан 0,8 фоизга камайишига эришилган. Ишсизларнинг 54,2 минг нафари (50,1 фоиз) аёллар, 59,5 минг нафари (55,0 фоиз) ёшлар ҳиссасига тўғри келади.

    Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятда 2018 йил давомида барча йўналишларда 22506 та, Президентнинг 2018 йил 2—3 май кунлари Наманган вилоятига ташрифлари доирасида қабул қилинган дастурга асосан 48782 та иш ўринлари яратилди.

    Шунингдек, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ҳар бир оила-тадбиркор» ва «Ёшлар келажагимиз» дастурларини қабул қилиниши минглаб қўшимча иш ўринлари яратиш имконини бермоқда.

    Хусусан, «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури бўйича кредитлар ва таъминотчи корхоналари павилони ташкил этилиб, 9839 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 116 миллиард сўм, «Ёшлар келажагимиз» давлат дастури доирасида 164 та тадбиркорлик субъектларига 40,6 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

    Шунингдек, 7,1 миллиард сўм микрокредитлар ажратилиши ҳисобига 863 нафар кам таъминланган фуқаронинг бандлиги таъминланди.

    Президентнинг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 252 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 10,2 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

    Бундан ташқари, Бандлик органлари томонидан 25343 нафар ишсиз халқ хўжалигининг турли тармоқларига ишга жойлаштирилди. 2017—2018-ўқув йилида 34904 нафар ёш касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, ҳозирда улардан 26987 нафари иш билан таъминланди.

    Меҳнат бозоридаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, 2019 йил давомида вилоятда ишсизлик муаммосини бартараф этиш бўйича ижобий ўзгаришларга эришилиши кутилмоқда. Жумладан:

    2019 йилда жами 28 858 та иш ўринлари яратиш дастури ишлаб чиқилди. Йирик лойиҳаларда 3345 та, кичик лойиҳаларда 5 855 та, фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида 757 та, ижтимоий ва бошқа объектлар ҳисобига 500 та, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги объектлар ҳисобига 915 та, ҳунармандчиликни ривожлантиришда 2645 та ва тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобига 14841 та иш ўрни ташкил этилади.

    Наманган вилоятини 2019—2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 12 триллион 858 миллиард 918 миллион.сўмлик 1476 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 34198 та иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда.

    Хорижий давлатларнинг инвестицияларини кенг жалб қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Хусусан, 2019 йилда умумий қиймати 200 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган. Бунинг натижасида 3 мингдан зиёд иш ўрни яратилиб, аҳолининг бандлиги таъминланишига эришилади.

    16.01.2019, 14:10   Изоҳ (0)   12914
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаршида коллеж ўқувчиси қиз бола танишини дўппослади. Жабрланувчи маст ҳолатда шифохонага олиб келинган

    16.01.2019, 13:10

    Олий Мажлис Сенати 100 минг сўмлик купюра намунаси ва дизайнини маъқуллади

    16.01.2019, 12:48

    Гулистонда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган 97 нафар фуқаро жавобгарликка тортилди

    16.01.2019, 12:39

    Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи: Ходимларга доим қўл билан эмас, калла билан ишлашни тайинлаймиз

    16.01.2019, 12:28

    Саудия Арабистонида «Вақф» фонди ишлари тақдимоти ўтказилди

    16.01.2019, 12:21

    Хориж валютасини ноқонуний айирбошлаш учун жарима миқдори оширилди

    16.01.2019, 12:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Систит — бу уят эмас!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон картошка нархи ошишида Ўзбекистонни айблади

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:55

    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

    Реклама | 2 июн, 15:11

    Ҳиндистонда ит “бахт директори” лавозимига ишга олинди

    Қўзиқорин | 2 июн, 15:55

    Қозоғистон аҳолиси сони эълон қилинди

    Қозоғистон | 2 июн, 15:45

    БАА аэропортида ўзбекистонликлар ушлаб турилганига муносабат билдирилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:41

    Ҳеч қандай парҳез йўқ: машҳур санъаткорлар иш вақтида нималар истеъмол қилади?

    Лайфстайл | 2 июн, 15:30

    Ўзбекистонда таълим сифати паст бўлган мактаблар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:20

    Санъаткорлар оиласида туғилган, 3 ёшида саҳнага чиққан ва Асал Шодиеванинг қалбини забт этган Шоҳруххон 40 ёшда

    Маданият | 2 июн, 15:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.