• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Бўрилар орасига жуда ҳам қайтгим келади, аммо...»

    1953 йил 7 ёшли испан болакай Маркос Пантоха (Марcос Пантожа) ёввойи табиат ичида бир ўзи тирик қолишга мажбур бўлди. У ҳайвонлар, айниқса бўрилар билан бирга яшаган даврда хатто гапиришни ҳам эсидан чиқариб қўйган. Одамлар орасига қайтганида эса ортиқ бу жамиятга мослаша олмаслигини англаган.

    Фото: Tjournal

    Фото: Tjournal

    Илгари Маркоснинг ҳаддан ортиқ ҳаёлий ўтмишини эшитган ва жамиятда яшаш учун зарур бўлган оддий ижтимоий кўникмаларни билмаслигини сезган одамлар унинг устидан кўп кулган, таҳқирлаган ва калака қилган. Йиллар ўтгани сари унинг ўтмиши ҳақидаги ҳикоялар жуда кўп жойларда овоза бўлиб кетди. Лекин Маркос «ўзининг ватани»ни ташлаб, одамлар орасига қайтганидан афсусланади. У ўз ўтмишини The Guardian нашри билан бўлишди.

    Тоғлар орасига қолдирилган болакай

    Маркос Пантоха 1946 йил жанубий Испания қирғоқларидаги кичик қишлоқда туғилади. Оилада ундан ташқари яна икки ўғил бўлиб, ота-онаси Мелҳор ва Арасели жуда оғир аҳволда қолади: фуқаролар уруши ва Иккинчи жаҳон уруши мамлакат иқтисодиётини танг аҳволда қолдирган эди. Оила иш излаб, Мадридга йўл олади. Маркоснинг отаси у ерда ғишт заводга жойлашади, аммо бироз вақт ўтгач турмуш ўртоғи вафот этади. Бундай йўқотишга кўниколмаган Мелҳор яна уйланади. Икки ўғлини қариндошлариникига юбориб, ўзи Маркос ва янги турмуш ўртоғи билан Карденга кетади.

    У ерда тўрт ёшли Маркос чўчқа боқиш билан шуғуллана бошлайди: ҳайвонларни боқиш учун маҳаллий аҳолининг уйларидан чўчқаёнғоқ ўғирлашига тўғри келади. Агар уйга кам чўчқаёнғоқ олиб келса, ўгай онаси уни калтакларди ёки овқат бермай, оч қолдирарди. Орадан икки йил ўтгач, уларнинг уйига бир киши келиб, Мелҳор билан гаплашиб, Маркосни ҳашаматли уйига олиб кетади. У ерда болакайни таомлар билан сийлашгач, ҳақиқатни айтишади: отаси уни сотиб юборган ва энди у чўпонга ёрдамчилик қилиши керак эди.

    Британиялик антрополог Жулиан Питт-Риверснинг айтишича, 1950 йилларда Испаниянинг жанубий ҳудудларида яшовчи аҳоли кўп ҳолларда фарзандларини пул эвазига чўпонларга ёрдам беришга юборган. Лекин бола савдоси камдан-кам учраган. Маркос Sierra-Morena тоғидаги кичик бир ғорга келтирилиб, кекса чўпонга топширилади. Sierra-Morena тоғи кўп сонли бўрилар ва ёввойи тўнғизлари билан машҳур. Қария Маркосни эчки сути билан боқади ва тузоқларни қандай қўйишни ва олов ёқишни ўргатади.

    Кунлардан бир кун қария овга кетиб, қайтиб келмади. Ўрнига бошқа одам ҳам келмади — фақат баъзан ер эгалари келиб, эчкилардан хабар олиб кетишарди.

    Бу вақтга келиб, кичик Маркос янги ҳаётга мослашди ва ёввойи ҳаёт иссиқ уйидан анча яхши эканини ҳис қилди. Уйида у доим калтак ерди, ҳақорат эшитарди, бу ерда эса у ёлғиз. «Ҳатто энг даҳшатли вақтларда ҳам тоғда қолишни афзал кўрганман ва уйга қайтмаганман,» – дейди Маркос.

    Етти ёшли бола дастлаб сут ва балиқ билан озиқланди. Кейин эса тўнғизлардан илдизмевалар ейишни, қушлардан эса буталардаги меваларни ейишни ўрганди. Қариянинг маслаҳатлари туфайли Маркос қуёнларни тузоққа тушира бошлади, уларнинг қонидан эса дарёда балиқларни чақириш учун ишлатди. Ёши улғайгани сари йигитча буғу ва бошқа катта ҳайвонларни ов қилишни ўрганди.

    Дарбадар бўлиб яшаётган Маркос кунлардан бир кун олти-етти ёшлардаги бўриларга дуч келади. У бўрондан пана жой излаб, ғорга кирган бўлади. Ғорнинг ичида бир нечта бўри болалар ухлаб ётишганини кўрган Маркос ҳолдан тойиб кетгани учун уларни ёнига ётиб ухлайди. Она бўри ўлжа билан қайтганида, уни кўриб ғижирлайди, аммо олиб келган гўштидан ейишига рухсат беради.

    Кейинчалик, у илон ва тулкилар билан тил топишади, лекин тўнғизлардан жуда қўрқади. Барча ҳайвонлар билан у алғов-далғов ва ярми унутилган сўзлар орқали гаплашади. The Guardian журналисти билан бўлган суҳбатда Маркос суҳбатдошининг услубига тақлид қилишга уриниб, асабий ва ўзига ишонмай мулоқот қилгани кўзга ташланган. Бироқ, у ҳайвонлар билан муносабати ҳақида ишонч билан, аниқ гапиради.

    Ёввойи шароитда Маркос асосан қаддини букиб ҳаракатланишга одатланган. Уни бу одатидан ҳалос қилиш учун шифокорлар унинг орқасига махсус тахта бириктиришига тўғри келди.

    1965 йилнинг бошида полицияга Sierra-Morena’да пайдо бўлган сочлари узун, буғу терисига ўраниб олган шубҳали бир киши ҳақида хабар берилди. Ўша кезлари дарбадар Маркос дарахтлар соясида мева еб турганида ортидан уч нафар полициячи отда келиб, уни сўроққа тутганини эслайди. У жавоб беришга уриниб кўради, лекин охирги марта одам зоти билан гаплашганига 10 йилдан ошганини англайди. Қўрқиб кетиб, қочмоқчи бўлади, лекин полиция уни ушлаб, энг яқин сартарошхонага олиб кетади.

    Сартарош унинг сочларини олишга уриниб кўрганида, Маркос унга ташланади, шундан кейин полиция аралашишга мажбур бўлади. «Ёки мен, ёки у, деб ўйладим,» – эслайди Маркос. Полиция бу номаълум шахсни Карденга олиб бориб, отасини топишга ҳаракат қилади. Бу иш амалга ошгач, полиция тафсилотларга қизиқиб ўтирмай, Мелҳордан ўғли уйида олиб қолишни хоҳлаш-хоҳламаслигини сўрайди.  Ота бу янгиликка бефарқ қараб, фақат йигит бир марта унга совға қилинган курткасини йўқотганидан шикоят қилади.

    Фото: Tjournal

    Фото: Tjournal

    Шундан сўнг полиция Маркосни шаҳар марказига қўйиб юборади. Кейин у иккита чўпонга йўлиқади. Чўпонлар унга тунаш учун жой ва иш таклиф қилади.  Бир неча кундан сўнг 19 ёшли йигит ўзининг қадрдон тоғларига қайтади. Бир йил ўтиб, руҳоний Ҳуан Гальвезни учратади. Руҳоний бу дарбадар йигитга уйида яшашни таклиф қилади. У Маркосга кийинишни, дастурхон атрофида ўзини қандай тутишни ва сўзларни аниқроқ талаффуз қилишни ўргатади.

    Шунда ҳам Маркос имкон борича яна тоғга қочиб кетишни хоҳлайди. Чунки у одамлар орасида ўзини ноқулай ҳис қилади. Маҳаллий аҳоли Маркос ҳақида гапирар экан, у оддий вино бокали, сигарет ва швабрани кўриб, қанчалар ҳайратланганини айтади. Биринчи марта радиодан таралаётган овозни эшитганида эса, «радиоқути»нинг ичида одам ўтирибди деб ўйлайди. Ва ўша одамни қутидан «озод қиламан» деб, аппаратни синдиради. Ичидан ҳеч қандай одам чиқмагач, у одамни ўлдириб қўйдим деб ўйлайди.

    «Мени тушунгунларича мулоқот қилдим, хатто тоғда ҳам ўзим билан гаплашдим. Лекин одамлар учун қизиқ бўлган нарсалар ҳақида ҳеч нарсани билмаслигимни англадим. Мен билган жамики нарса – тоғдаги ҳаёт эди. Аммо менга ҳеч ким ишонмади.»

    Маркос Пантоха

    12 йил ёввойи ҳаётда яшаган испан

    Тестлар ва мослашиш жараёни

    Маркос кемада сайр қилаётган пайтда, денгизчилардан бирининг олдига бориб, нега кемани бунчалик кўп сув ўраб турганини сўрайди. «Биз сувни қайиққа боғлаб қўйганмиз-да,» – кулади денгизчи. Мана шундай гапларидан кейин денгизчи цивилизацияга қайтган бу испан йигит ҳақидаги ғалати ҳикояни билади. 1967 йилда йигитни армияга жўнатишади, аммо машқлар пайтида у билмасдан қуролдан ўқ узиб, хизматдошини ярадор қилиб қўйишига сал қолди. Шундан кейин у уйига жўнатилди.

    Одамлар билан яшашга мослашиш (адаптация) йилларида Маркос ишини кўп марта ўзгартирди: у бош ошпаз ёрдамчиси, бармен, ғишт терувчи бўлиб ишлади, хатто йўлларга асфальт ҳам ётқизади. Иш берувчилар Маркос пул масаласида уқувсизлигидан кўп бор фойдаланишади. У бир сафар нашани дори деб ўйлаб сотади. Одамлар унга ўша «дори» ини сотишини сўраб мурожаат қилишади, у эса буни рози бўлади.

    Қурилиш майдонида у билан бирга ишлаган Хуан Фонт, уни шўх ва кулгили, лекин жуда содда одам деб эслайди.

    «У жуда яхши ва меҳнаткаш одам. Биз ҳаммамиз уни ҳурмат қилардик. У куйлашни ёқтирарди. Овози жуда ҳам ёқимли эди. Лекин тоғда яшагани ҳақидаги гапларга ишониш қийин бўлган. Ҳаддан ташқари фантастик,» – дейди Фонт.

    Ҳақиқатан ҳам унинг ўтмиши ҳақидаги гапларга узоқ вақт ҳеч ким ишонмайди. Ҳамма уни шаҳарлик телба деб қабул қилади. У ҳам ҳамма каби яшашни, оила қуриб, фарзандли бўлишни хоҳлайди.

    Фото: tjournal.ru

    Фото: tjournal.ru

    1975 йилда Маркос антрополог Габриэль Манила билан таништирилганда, Малорка оролида ҳамма нарса ўзгарган эди. У Маркоснинг ҳамма гапларига ишонди ва олти ой давомида у билан деярли ҳар куни гаплашди. Мутахассис Маниланинг илтимоси билан неча марта Маркоснинг олдига бормасин, ҳар сафар бир хил фактларни эшитиб қайтди. Манила интеллектни текширувчи бир нечта тест ўтказиб кўради. Натижалар эса Маркоснинг зеҳни билан боғлиқ муаммо йўқлигини кўрсатади. Лекин унинг руҳий ва ижтимоий ривожланиши қачонлардир ота-онаси ташлаб кетган етти ёшли боланикидек қотиб қолган эди.

    Дарбадарнинг ҳайвонлар билан «мулоқоти» ҳақидаги ўтмишига олимлар шубҳа билан қарайди. Биолог Хосе Испана  бўрилар одам билан яшаши мумкинлигини айтади. «Лекин Маркос бўриларни чақирганида ёнига келишига ишониш қийин. Эҳтимол, Маркоснинг қўлида егулик бўлган пайтлари келишгандир. Қолган ҳолларда эса, фақат биргина сабабга кўра бўрилар унга зарар етказишмаган: у ҳеч бир ҳайвонга таҳдид қилмаган эди,» – дея таъкидлайди Испана.

    «Маркоснинг онгида мулоқотга бўлган эҳтиёж мавжуд эди. Шунинг учун у ҳайвонларнинг унга егулик сифатида қараётганларини тўғри талқин қилмай, уларни дўст бўлишга уринаяпти, деб ўйлаган.»

    Хосе Испана

    биолог

    Йиртқичлар билан 12 йил, одамлар орасида 50 йил

    1980 йилларда Маркос Испаниянинг жанубий қисмига кўчиб ўтади. У ерда ёзиш ва ўқишни талаб қилмайдиган ҳар қандай ишни қилиб кўради. Бўш вақтини барда ичимлик ичиб, бор пулини ўйинчоқ автоматга сарфлаб ўтиради. Маркос бу пайтларни элас-элас эслайди. Эҳтимол, у Мануэль Барандела исмли полицияни учратмаганида бундай ҳаёт ҳали узоқ давом этган бўлармиди…

    1998 йил Барандела шаҳарга келиб, Маркосни учратади. Маркос бу пайтлари ташландиқ бир бинонинг болохонасида яшаётган эди. Полиция у билан гаплашади, китоб совға қилади ва Галисийдаги уйига олиб кетади. У ерда Маркос далада ишлай бошлайди ва ўқишни ўрганади. Мураббийи билан тил топишишга кўп бор қийналади. Баъзи пайтлари полиция унинг бирор нарса ўрганишидан бор умидини узади ҳам. Аммо охири уни ёш боладек қабул қилишни бошлайди.

    2010 йил Маркоснинг ҳаётида иккита муҳим воқеа содир бўлади — Барандела вафот этади, кинотеатрларда эса Маркоснинг ҳаётига асосланган «Бўрилар орасида» фильми намойиш этилади. Кинокартина Габриэль Маниланинг узоқ муддатли тадқиқотига асосланиб, испанияликнинг ёввойи табиат билан алоқасини бадиийлаштиради ва тезда машҳурликка эришди.

    «Баъзи деталлар тушириб қолдирилган, лекин менга бу фильм жуда ёқади. Ҳар сафар маъюс тортганимда ёки ухлай олмаганимда, ушбу фильмни томоша қиламан,» — дейди Маркос.

    Фото: Tjournal

    Фото: Tjournal

    Ўзи ҳам кутмаган ҳолда дарбадар Маркос юлдузга айланади. Унинг олдига телевидениедан, маҳаллий ва хорижий газеталардан журналистлар келиб, «бўри-одам» ҳақида  ранг-баранг мақола ва лавҳалар тайёрлайди. Нотаниш одамлар эса Маркоснинг уйига шунчаки танишиб, гаплашгани келади. Унга Германия, АҚШ ва бутун Испания бўйлаб мухлисларидан хатлар кела бошлайди. Ҳатто унга бир мактабдан қўнғироқ қилиб, ўқувчиларга ўзи ҳақидаги ҳикоясини айтиб беишни таклиф қилишади. У Sierra-Morena тоғининг афсонасига айланади.

    Лекин Маркос бир неча ўн йиллар аввал унинг ҳикояларига ҳеч ким қизиқмагани, аммо 40 йил ўтиб машҳур бўлиб кетганига ҳайрон қолади. «Мана шу йиллар давомида мен умуман ўзгармадим,» – дейди Маркос. Мана, 72 ёшга тўлибди ҳамки, ҳалигача оила қургани йўқ. Мураббийининг ўлимидан сўнг эса Галисийдаги 60 оилага мўлжалланган кичик қишлоқда яшашни давом эттирди.

    Маркос кўп вақтини табиат қўйнида сайр қилиш, барда дам олиш, дўсти билан тўнғиз овлаш ёки уйда телевизор кўриш билан ўтказади.  Баъзан уникига нотаниш мухлислари келиб туради: кимдир бу инсонни қўллаб-қувватлашни хоҳлайди, яна кимдир маслаҳат сўраб ёки у билан мулоқот қилишни истаб келади. Меҳмонларнинг келиб-кетиши унга малол келмайди. Аммо барибир у ҳалигача одамзотни тушунмаслигини тан олади. 2018 йил март ойида Маркос тоғларга қайтишни жуда ҳам хоҳлашини, аммо энди иложи йўқлигини айтган.

    «Энди вазият аввалгидек эмас. Биласанми, улар (бўрилар) тоғдалигини биласан, оғир нафасини эшитасан. Ҳатто бундан этларинг жимирлаб кетади. Аммо уларни кўра олмайсан. Агар мен увилласам, улар жавоб қайтаради, аммо энди ёнимга келмайди. Энди мендан одам иси келади. Атир иси келади.»

    Маркос Пантоха

    12 йил ёввойи табиатда яшаган испан

    16.01.2019, 18:02   Изоҳ (0)   186852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Японияда ходимлари роботлардан иборат меҳмонхона роботларнинг ярмини ишдан бўшатди

    16.01.2019, 17:57

    Путин Россия қурол-яроғ пойгасидан манфаатдор эмаслигини маълум қилди

    16.01.2019, 16:46

    Санкт-Петербургда бир неча машина қайноқ сувли чуқурга тушиб кетди

    16.01.2019, 15:59

    Россияда газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортди

    16.01.2019, 13:15

    Молдавиялик экстремал минус 60 даража совуқда 50 километр масофани югуриб ўтди

    16.01.2019, 12:59

    Британия парламенти Мэйнинг режасига қарши овоз берди

    16.01.2019, 11:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 15:26

    Колумбия президентлигига номзодга суиқасд уюштирилди

    Дунё | 8 июн, 14:25

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.