Тошкент дорихоналарига қозоғистонлик диабетга чалинган беморлар учун мўлжалланган қалам шприцлар ноқонуний келтирилган. Бу ҳақда Regnum ахборот агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади Sputnik.
«Правовий меди-центр» жамғармасининг директори Диана Окремованинг маълум қилишича, Ўзбекистон пойтахтида инсулин нархлари Қозоғистондаги улгуржи нархлардан паст бўлиб чиқди. Битта қаламнинг нархи 60 минг сўм, яъни 7 доллардан бироз ортиқ. Бир ўрамда уларнинг сони беш дона. Қозоғистонда бир ўрамнинг чакана нархи — 20 минг тенгедан ортиқ.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳолат юзасидан суриштирувни бошлади, жамғарма Қозоғистон расмийларининг реакциясини кутмоқда.
Изоҳ (0)