• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россия ва Ўзбекистон ўртасида таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш бўйича битим имзоланади

    Маълумки, ҳозирда Россия Федерациясида 25 000 га яқин ўзбек ўқувчи-ёшлар таълим олмоқда ва ҳар йили улар сони ўртача 7500 га ошиб бормоқда, дейилади ЎзА хабарида.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Икки давлат ёшларининг мобиллигини ривожлантириш, уларга таълим олишлари учун муносиб шароит яратиш, таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш тизимини янада соддалаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати билан музокаралар олиб борди.
    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот хизматининг маълум қилишича, делегация Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати ҳузуридаги Миллий аккредитация агентлиги фаолияти билан яқиндан танишди ва агентлик томонидан ташкил этилган аккредитация экспертларининг йил якунига бағишланган семинарида иштирок этди. Музокаралар чоғида таълим муассасаларини аккредитацияси бўйича тажриба алмашилиб, аккредитация жараёнига экспертларни танлаб олиш ва жалб этишда Россия тажрибасидан фойдаланиш, икки мамлакат ўртасида экспертларни ўзаро алмашиш орқали аккредитация жараёнларини биргаликда ўтказиш ҳамда қўшма аккредитацияланган олий таълим муассасалари филиаллари ва қўшма дастурларини тўғридан-тўғри тан олиш амалиётини йўлга қўйишга келишиб олинди.
    Шунингдек, Давлат инспекцияси делегацияси Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати ва Россия Федерацияси Фан ва таълим вазирлигининг мутахассислари билан биргаликда «Россия Федерацияси ҳукумати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида таълим ҳужжатларини, малакавий ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро Битим» лойиҳасини ишлаб чиқди. Ишчи гуруҳ учрашуви бўйича тегишли баённома расмийлаштирди ва тайёрланган Битим лойиҳасини дипломатик каналлар орқали ҳар иккала томон Ҳукуматларига киритиш белгилаб олинди.
    Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу ҳужжатнинг имзоланиши икки давлат ўртасида таълим ҳужжатларининг тўғридан-тўғри тан олиниши, ёшларнинг билим олишларидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш (Россияда ҳужжатларни нострификация қилиш 45 кунгача вақтни олади) ва уларнинг ҳар йили тахминан 800 000 АҚШ доллари миқдордаги маблағлари тежалишини таъминлайди.
    Ўзбекистон делегацияси Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати ҳузуридаги Бош экспертиза марказига ташриф буюрди ва унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Давлат инспекцияси ва Бош экспертиза маркази ўртасида музокаралар олиб борилди ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида нострификация жараёнларида мавжуд электрон маълумотлар базаларидан фойдаланиш, мутахассислар малакасини ошириш, семинарлар ўтказиш ва таълим ҳужжатларини тан олиш муддатини 20%га қисқартиш имконини беради.
    Шунингдек, Ўзбекистон вакиллари Жаҳон банкининг Москва офисида Вашингтон, Тошкент ва Москва ўртасида ўтказилган видеомулоқотда иштирок этди. Йиғилишда Ўзбекистоннинг 2021 йилда PISA халқаро тадқиқотларида иштирок этишига тайёргарлик кўриш мақсадида Россия тажрибасидан унумли фойдаланиш ва бу жараёнга россиялик экспертларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Жаҳон банкининг мутахассислари ушбу дастурда иштирок этишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. 2019 йил февраль ойида Ўзбекистондан 30 нафар педагоглар Москва шаҳрида малака оширишлари бўйича амалий келишувга эришилди.

    15.01.2019, 18:35   Изоҳ (0)   10124
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги 60-сонли мактабга немис шоири Гёте номи берилди

    15.01.2019, 18:32

    Тошкентда Open air кинотеатрлари, сунъий пляж ва гондола қайиқларида сайр қилиш масканлари ташкил этилади

    15.01.2019, 18:25

    Қамчиқ довони қор кўчиши хавфи туфайли вақтинчалик ёпилди

    15.01.2019, 18:16

    Видео: Тошкентдаги Бахт кўлининг яқин келажакдаги қиёфаси

    15.01.2019, 18:09

    Шавкат Мирзиёев 20—22 январь кунлари расмий ташриф билан Германияда бўлади

    15.01.2019, 17:55

    Ўзбекистон Тошкент метроси учун 27,7 миллион еврога поезд вагонларини сотиб олади

    15.01.2019, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз




    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайишда давом этмоқда

    Ўзбекистон | 22 июл, 21:55

    Реклама | 22 июл, 21:00

    Австралиялик машҳур авиаблогер стюардессага уйланди ва тўйини самолёт бортида ўтказди

    Лайфстайл | 22 июл, 21:45

    ЖАР парламентига президентга ишончсизлик вотуми тўғрисидаги қарор лойиҳаси киритилди

    Дунё | 22 июл, 21:35

    Мўғулистонда 1800 йиллик қабр топилди

    Дунё | 22 июл, 21:20

    Смартфонлар 13 ёшдан кичик қизлар руҳияти учун жуда хавфли — тадқиқот

    Дунё | 22 июл, 21:00

    “Реал” “Арсенал” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 22 июл, 20:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.