Россияда хизмат кўрсатган учувчи, Россия Ферерацияси Президенти ҳузуридаги умумий авиация ишлаб чиқаришни ривожлантириш комиссияси аъзоси Юрий Сытник Эронда авиалайнер билан содир бўлган ҳалокат сабаблари борасида ўз фикрини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.
«Бу шунчаки экипаж ва диспетчернинг тизим хатосидир. Агар яхши кўринмаётган, кўриш даражаси 10 километрдан паст бўлса, унда ўз самолётингизни қандай қилиб кўрасиз? Диспетчер эса локатор орқали самолётни доимий кузатиб бориши ва бошқа томонга учиб кетаётганини кўриши керак эди. Масалан, Тошкентда фуқаровий ва завод полосалари бор. Бир йилда у ерда икки-уч самолётни қўндирардик. Яъни, шундай ҳолатлар, хатоликлар бўлиб турарди. Бироқ самолётни асбобларга қараб эмас, полосани визуал кўрган ҳолда бошқариш керак», — дейди Юрий Сытник.
Унинг тахминига кўра, учувчи бу аеродромда биринчи марта бўлган ва парвозга яхши тайёргарлик кўрмаган.
Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни Эроннинг Теҳрон шаҳри яқинида Boeing 707 самолёти ҳалокатга учраганди. Унда барча қурбонлари жасадлари топилган, фақат борт муҳандисигина тирик қолганди.
Изоҳ (0)