Анқара АҚШ президенти Дональд Трампнинг таҳдидларига қарамай Сурияда Қурд тузилмалари билан курашишни давом эттиради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«АҚШ бизнинг стратегик ҳамкорлигимизни ҳурмат қилади ва мазкур ҳамкорлик террорчилик ташвиқоти билан бузилишини истамайди деб умид қиламиз. ИШИД билан Қурд ишчи партияси ўртасида фарқ йўқ. Биз уларга қарши курашишда давом этамиз», — дейди Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Қалин.
Туркия АҚШдан Сурия қурдларини Американинг террорчилик ташкилотлари рўйхатида мавжуд бўлган Қурдистон ишчи партияси ҳамда унинг «Халқ мудофаа кучи» ва «Демократик иттифоқ» тармоқлари билан тенглаштирилишини катта хато деб атади.
«Туркия қурдлар билан эмас, террорчилар билан курашмоқда. Биз террорчилик таҳдидларидан қурдларни ҳам бошқа сурияликларни ҳам ҳимоя қиламиз. Жаноб Трамп террорчилар сизнинг ҳамкор ва иттифоқдошингиз бўла олмайди», — дейди Қалин.
Аввалроқ, Трамп АҚШ ҳарбийлари Суриядан чиқиб кетганидан сўнг Анқара Сурия қурдларига ҳужум қилса Туркияни вайрон қилиши билан пўписа қилганди. Шу билан бирга президент қурдларни ҳам Туркияни провокация қилмасликка чақирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)