ИШИД билан боғлиқ жангарилар Нигерия шимоли-шарқидаги Ранн шаҳрини эгаллаб олди. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик хизматидаги манбаларга таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Шаҳарда армия ва жангарилар ўртасида қақшатқич жанглар кетаётгани, иморатларнинг бир қисми вайрон бўлгани айтилмоқда. Маҳаллий аҳоли ўз уйларини тарк этмоқда.
Агентлик манбаларига кўра, Ранн тўлиқ жангарилар қўлига ўтган, ҳукумат кучлари эса шаҳарни тарк этган. Шаҳар ИШИД раҳбариятига қасамёд келтирган «Ғарбий Африка ислом давлати» (ISWА) кучлари томонидан забт этилгани билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)