Эрон ядро ёқилғисини яратиш бўйича дастлабки қадамларни қўймоқда. Бу ҳақда «Лига Новости» хабар берди.
Эроннинг 2015 йилги дунё давлатлари билан ядро келишуви мамлакатни уран билан бойитиш имконияти даражасини чегаралайди (3,67 фоизгача). Бу Эроннинг келишув кучга киришидан аввалги имконият даражаси кўрсаткичдан 20 фоизга паст.
Эронга жиддий шартлар асосида ядро ёқилғисини ишлаб чиқишга рухсат берилган, ушбу шартларни даставвал халқаро ишчи гуруҳ маъқуллаши лозим.
Теҳрон шунингдек ёқилғини уран гексафторидига айлантириш ҳуқуқига эга эмас.
«Биз ядро илми ва саноатида шундай тараққий топдикки, бошқаларнинг лойиҳасини қўллаш ўрнига ўзимизнинг янги ёқилғимизни ярата оламиз. Биз исталган реакторга ёқилғи етказа олиш қобилиятига эгамиз» —дейди Эрон атом энергетика ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳий.
Изоҳ (0)