2018 йилнинг 22 декабрдан буён АҚШда ҳукуматнинг «жимлиги» давом этаётгани боис юз минглаб давлат хизматчилари маошсиз қолмоқда. Бу ҳақда «TJournal» хабар берди.
Маошсиз ишлаётганлар орасида аэропортларнинг диспетчерлари ҳам бор. Улар ҳаво қатнови фаолияти бузилмаслиги учун ишга чиқишда давом этмоқда. Бирдамлик белгиси сифатида канадалик ҳамкасблар улар учун юзлаб писса буюртма қилган.Канада ва АҚШнинг бир нечта шаҳарларидан диспетчерлар бир-бири билан ишлаганлиги сабабли қўллаб-қувватлаш акциясини ўтказишга қарор қилган. Биринчи бўлиб пиццани Эдмонтон аэропорти ишчилари буюртма қилиб — егуликни Анкориж (Аляска штати) шаҳрига юборган. Ушбу ғояни Канада ҳаво ҳаракати бошқармаси Ассоциацияси президенти ҳам қўллаб-қувватлаган ҳамда бошқа бўлинмалар ҳам пицца буюртма қилишни бошлаган.Маълумотларга кўра, бир неча кун ичида 49 та Америка аэропортлари диспетчерлари буюртма пиццаларини қабул қилиб олган. Буюртма қилинган пиццаларнинг умумий сони 350 тадан ошган. АҚШ аэропортларининг ходимлари миннатдорлик изҳор этилган суратларни юбормоқда.
Изоҳ (0)