Янгиқўрғон туманидаги 10-мактаб директори Аҳмаджон Неъматуллаев жорий йил 11 январь куни туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Унинг билдиришича, 2018 йилнинг 23 сентябрь куни хусусий тадбиркор билан мактабда турникет ўрнатиш бўйича шартнома тузган. Шартномада кўрсатилган сумманинг 95 фоизи, яъни 29 миллион сўм олдиндан тадбиркорга берилган.
Бироқ тадбиркор томонидан шу кунгача ҳеч қандай хизмат кўрсатилмаган, мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Ушбу мурожаат туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. 12 январь куни мактабга турникет ўрнатилди.
Изоҳ (0)