Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.М. ва Ж.Қ.лар олдиндан тил бириктириб, ҳар бир АҚШ долларини 8470 сўмдан ҳисоблаб, 10000 АҚШ долларини 84,7 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Бундан ташқари, тадбир давомида фуқаро А.М.дан 15200 АҚШ доллари, фуқаро Ж.Қ.дан 5000 Россия рубли ва 200 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)