Адлия вазирининг тегишли буйруғига асосан, Андижон, Сирдарё, Жиззах вилоятлари адлия бошқармаларига бошлиқлар тайинланди, деб хабар беради ЎзА.
Абдумуталиб Дадажонов – Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ҳозирги кунга қадар Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Жамшидхон Нуритдинов – Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу кунга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шакир Саидов — Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу кунгача Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)