• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон университетлари топ-1000 таликка қачон киради? 

    Одилжон Абдураззоқов АҚШнинг Колорадо университетида бизнес бошқаруви ихтисоси бўйича бакалавр ва магистр даражасини олган. Докторлик илмий тадқиқотини Гарвард университетида олиб борган. Сўнгги беш йил давомида Германиянинг Кёльн бизнес университети, Голландиянинг Мастрихт университети ва Озарбайжон дипломатия академиясида ишлаган. 2017 йилда «Инновацион фаолиятларни ривожлантиришда технология трансферининг роли» мавзусидаги илмий ишини ҳимоя қилган. Ҳозирда Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида фаолият олиб бормоқда.

    Фото: Одилжон Абдураззоқов

    Фото: Одилжон Абдураззоқов

    Хориждаги университетлардан бирида ишлаган вақтимда ҳар йили университетлар рейтинги эълон қилинган вақтда олий ўқув юртимизнинг бу йилги рейтингини билишга ошиқардик ва кутганимиздан ҳам юқоридалигимизни кўриб бир-биримизни табриклардик. Мен эса шу рейтингда Ўзбекистоннинг бирор университети топ (юқори) мингталикдан жой олдимикан дея рўйхатни ўқишда давом этардим. Афсуски, ҳатто топ 5000 таликда ҳам бирор университетимиз номини кўрмай пешонам тиришарди.

    Наҳотки Қозоғистон, Озарбайжон сингари давлатларнинг бир эмас, бир неча университети топ 1000 таликка кирса-ю, Хоразмий, Ибн Сино, Улуғбекларнинг ватанидаги бирор университет топ 5000 ликка ҳам кира олмаса? Ахир Ўзбекистоннинг биринчи университети ташкил топганда Қозоғистонда ҳам, Озарбайжонда ҳам университет йўқ эди-ку? (маълумот учун, Ўзбекистон Миллий университети 1918, Боку давлат университети 1919, Қозоқ миллий педагогика университети эса 1928 йилда ташкил топган). Собиқ иттифоқ даврида ҳам ўзбек олимлари иттифоқнинг энг кучлиларидан ҳисоблангани сир эмас.

    Мустақилликдан кейин ҳам давлат тарафидан таълимга катта эътибор қаратилди. Тошкентда бир неча хорижий университетларининг филиаллари очилган. Шуларни ўйларкан, кўп саволларим жавобсиз қоларди.

    «Ажойиб биноларда оддий одамлар эмас, оддий биноларда ажойиб одамлар ишлагани маъқул»

    Хорижда магистр ва докторлик илмий даражаси олиш, кейин эса педагогик тажриба орттириш учун 11 йил ўтказгач, 2018 йил июнь ойида фаолиятимни ватанда давом эттириш учун Ўзбекистонга қайтдим. Қайтганимдан бир неча кун ўтиб «Буюк Келажак» экспертлари иштирокидаги форумда қатнашиш учун Тошкентдаги Инха университетида бўлдим. Университет биноси ва хоналарнинг жиҳозланиши ҳатто Америка ва Европадаги университетлар талабаларининг ҳавасини келтирадиган даражадалигини кўриб қувондим. Кейинчалик Тошкентдаги яна бир неча университетнинг янги бинолари ва замонавий жиҳозланган хоналарини кўриб, университетлар биноларига катта инвестиция қилинганлиги гувоҳи бўлдим. Кейин эса ўйлаб қолдим: университетлар янги бино қуриш, хоналарни жиҳозлашга сарфланган маблағга мутаносиб равишда профессор-ўқитувчиларга ҳам инвестиция қиляптими?

    Ҳар бир университетнинг энг муҳим ресурси унинг олим ва ўқитувчилари ҳисобланади. Университетлар инсон капитали, яъни олим ва ўқитувчилар малакаси, билим ва тажрибасини оширишга киритилган инвестицияни энг муҳим инвестиция сифатида тан олмагунча университетларимизнинг халқаро рейтинги ошмаслиги аниқ. Инсон капиталига инвестиция фақат уларнинг маоши билан боғлиқ эмас, балки уларнинг педагогик ва тадқиқот қобилиятини ўстириш ҳамда илмий даражасини оширишни ҳам ўз ичига олади. Хорижий университетларнинг Тошкентдаги филиалларида кўплаб ўқитувчилар 5-10 йилдан бери магистр даражаси билан ишлаётгани, фаолият юритаётган университетлари эса уларни фан номзоди ва фан доктори илмий даражасини олишга етарли ташвиқ этмаётганлиги шуни кўрсатадики, ҳозирда университетларимизда инсон капиталига инвестиция бино ва жиҳозларга сарфланган инвестицияга мутаносиб эмас.

    Гарвард университетида илмий раҳбарим профессор Лернер билан МДҲ давлатлари инновацион ривожланишга сарфлаётган инвестицияларни таҳлил қилаётганимизда айтган бир гапи ҳеч эсимдан чиқмайди: «Ажойиб биноларда оддий одамлар эмас, оддий биноларда ажойиб одамлар ишлагани маъқул». Унинг бу гапи инновацион ривожланиш учун хашаматли технопарклар ва инновация марказлари қурган, лекин кучли инноваторлар йўқлиги сабаб арзийдиган натижа ололмаган Россия ва Қозоғистон ҳақида эди. Лекин, унинг бу хулосаси Ўзбекистондаги университетларнинг вазиятини ўнглашда ҳам долзарб.

    Фото: Одилжон Абдураззоқов

    Фото: Одилжон Абдураззоқов

    «Тўрт девор орасида талаба ўқитмайман»

    Magisтратурани битиргач, бир йил АҚШнинг Колорадо штати Молия вазирлиги тадқиқотлар бошқармасида, кейин эса T-Mobile компаниясининг корпоратив савдо бўлимида ишладим. Ўша вақтда менга Озарбайжондаги университетлардан биридан иш таклифи келди. Ҳам ватанга яқинроқ бўлгани учун, ҳам ўзимнинг педагогик қобилиятимни синашга бўлган қизиқиш сабаб бу таклифни қабул қилдим.

    Менга университет раҳбарияти баъзи талабалар Европа ва АҚШ университетларига кетиб қолаётганини айтди. Шунинг учун АҚШ ва Европа университетларида ҳам мавжуд бўлмаган янги лойиҳаларни йўлга қўйишни бошладим. Озарбайжондаги бир неча компания раҳбарлари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўргандим ва талабаларим орқали бу муаммоларни тўлов эвазига ҳал этишни бошладик. Тез орада биринчи ва иккинчи курс талабаларидан ҳақиқий бизнес консултантлар шаклланди ва бу жараёнга қизиққан компаниялар, университетлар сони орта бошлади. Бу лойиҳаларимни университет раҳбарияти тўла қўллаб-қувватлади. Чунки бу университетнинг ўқитиш фалсафасига тўлиқ мос тушганди.

    Университет нафақат Озарбайжон, балки халқаро рейтингларда муносиб жой олганди. QS рейтингида 670-ўринга қўйилган бу университет кўплаб Америка ва Европа университетини ортда қолдирганди. Фақатгина бир бинога эга бу университет асосий инвестицияни бино ва жиҳозларга эмас, балки профессор-ўқитувчиларига киритарди. Агар бирор ўқитувчи магистр даражаси билан иш бошласа, ундан тезлик билан докторлик даражаси олишни талаб қилар ва керакли ҳар қандай ёрдамни аямасди. Бунга қўшимча равишда профессор-ўқитувчиларнинг тадқиқот кўникмаларини ошириш мақсадида ҳар уч йилда хорижий университетларнинг тадқиқот марказларига юборарди. Шунингдек, университетда юксак импакт факторли журналлар талабига мос мақола ёзишга ўргатиш мақсадида тренинглар ташкил этиларди. Натижада ҳам ўқитувчилар, ҳам университет манфаат кўрарди.

    Университетнинг яна бир фарқли жиҳати шунда эдики, ихтисосидан қатъий назар талабалар амалий кўникма олишлари энг устувор масала ҳисобланарди. Бокуда фаолият юритаётган British Petrolium (BP) компанияси университет раҳбариятига кимё ва механика муҳандислиги ихтисослари бўйича талаба тайёрлашни таклиф қилганида ректор буни рад этаркан, шундай жавоб берганди: «Университетимизда кимё ва механика муҳандислиги лабораториялари йўқлиги учун мен бу ихтисослар бўйича талаба ўқитишга тайёр эмасман. Биз тўрт девор орасида талаба ўқитмаймиз». Бунга жавобан эса, BP компанияси университетда ҳар бири бир миллион евролик кимё ва механика лабораториялари қуриб, жиҳозлаб берганди.

    Бундан ташқари университетга Azercell компанияси 4G лабораторияси, FAB компанияси эса синхроник таржима лабораторияси қуриб берганди. Амалиётга асосланган бундай ўқитиш услуби нафақат Озарбайжон, балки дунё миқёсида рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга замин яратарди. Шунинг учун ҳам университетда 30га яқин давлатдан келган талабалар ўқирди. Бу ўз навбатида университетнинг халқаро рейтинги ошишига ҳисса қўшарди. Университет профессорларининг аксари илмий даражага эгалиги, улар тарафидан юксак импакт факторли илмий журналларда мақолалар чоп этилиши, лабораториялар билан таъминланганлиги, битирувчи талабаларнинг ўз ихтисослари бўйича иш топиш даражаси 90 фоизга яқинлиги, халқаро талабаларни жалб эта олиши ва бизнес сектори билан яқин ҳамкорлик каби омиллар университетнинг юқори рейтингга эришишини таъминларди.

    Университетларимизни хориждаги ўзбек олимлари халос этадими?

    Сўнгги икки йилда деярли барча соҳада ўзгаришлар кузатилмоқда. Олий таълим соҳаси ҳам ислоҳотлардан четда қолаётгани йўқ. Соҳадаги энг муҳим ўзгариш бу университетлар сонининг ошганида. Икки йил аввал аҳолиси Ўзбекистоннинг ярмига тенг Қозоғистонда университетлар сони Ўзбекистондагидан икки баробар кўп ва мутаносиб равишда университетга қабул даражаси Қозоғистонда 45, Ўзбекистонда эса 10 фоизга тенг эди. 2017—2018 йилларда 10 дан ортиқ янги университет очилди. Умид қиламизки, 2019 йилда бу жараён янада тезлашади ва яқин келажакда мактаб битирувчиларининг 50-60 фоизи олийгоҳларда ўқиш имконига эга бўлади. Университетда таълим олиш ёшларимиз орзуси эмас, балки режасига айланади.

    Университетлар сони ортиши муаммонинг бир тарафини ҳал қилсада, иккинчи (балки муҳимроқ) тарафи сифат билан боғлиқ. Ўзбекистонга қайтгач, Тошкентдаги ва вилоятлардаги бир неча университет раҳбарияти билан учрашдим ҳамда университетларда профессор-ўқитувчилар малакаси билан боғлиқ жиддий муаммолар борлигини кўрдим. Давлат университетларида ҳам, хорижий университетлар филиалларида ҳам ўқитувчиларнинг катта қисми магистр даражасида эканлиги муаммонинг нақадар жиддийлигини кўрсатади. Хорижий университетлар филиалларида хорижда таҳсил олган ўқитувчилар бўлсада, уларнинг аксари илмий даражага эга эмаслиги, давлат университетларида эса хорижда таҳсил олган профессор-ўқитувчилар деярли йўқлиги ачинарли ҳолдир.

    Президент тарафидан 2018 йилда ташкил этилган «Эл-юрт умиди» жамғармасининг асосий вазифаларидан бири этиб хориждаги ўзбекистонлик олим ва юқори малакали мутахассисларни Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнига жалб этиш белгиланди. Шунингдек, жамғармага 2019 йилдан бошлаб магистр ва докторлик даражасини олиш учун талабаларни хорижий университетларга юбориш вазифаси юклатилди. Бу тадбирлар келажакда олий таълимдаги профессор-ўқитувчилар малакаси билан боғлиқ муаммони ҳал қилади деган умиддаман ва ўта зарур бу қадамни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Инсон капиталига қилинган инвестиция албатта ўзини оқлайди.

    Фото: Одилжон Абдураззоқов

    Фото: Одилжон Абдураззоқов

    «Умумий маҳраж» топилиши зарур

    Ҳар қандай лойиҳада бўлгани каби, хорижда олим ва мутахассис тайёрлаш лойиҳаси ҳам жиддий молиявий ресурсларни талаб этади. Келинг, бу жараённи энг содда кўринишда иқтисодий таҳлил қилиб кўрайлик. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, АҚШ ёки Британияда магистрлик даражаси олиш учун университет рейтингига қараб бир талаба яшаш харажатлари билан бирга 50-100 минг доллар атрофида маблағ сарфлайди. Докторлик илмий даражаси (PhD) учун эса йилига ўртача 50 минг доллардан 4-5 йил давомида 200-250 минг доллар сарфланади. Демак, агар «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали бир талабани магистр ва докторлик дастурида АҚШ ёки Британияда ўқитилса, бу давлатга тахминан 300 минг долларга тушар экан (таълим арзонроқ ёки бепул бўлган давлатларда бу харажат албатта камроқ бўлади). Талаба магистр ва докторлик даражасини битириб қайтгунча эса камида 6-7 йил кутишимиз зарур.

    Бугунги кунда дунёнинг нуфузли университетларида фаолият олиб бораётган юзлаб олим ва профессорларни Ўзбекистондаги университетларга қайтариш бўйича реал режа ишлаб чиқсак, ҳар бир қайтган олим юз минглаб долларни тежаб қолишимизга ёрдам беради. Энг муҳими, улардан 6-7 йилдан кейин эмас, дарҳол манфаат олишни бошлашимиз мумкин. Бугунга қадар биз хориждаги олимларимиз қайтмайди деган фикрда бўлганмиз, шунинг учун уларни қайтишга ундасакда, улар олдига реал таклиф қўйилганмикин?

    Хўш, реал таклиф қандай бўлади? Улар шу ватанда улғайган бўлса, ватанга қайтиб эл қатори ишлашдан нима тўсмоқда? Хорижда 5-10 минг доллар атрофида маош олаётган профессор ватандошимизга Ўзбекистонда 3 миллион сўмлик маош жозибадор эмаслиги табиий. Шунингдек, уларга хориждагидек 5-10 минг доллар маош тўлаш ҳам давлатга иқтисодий жиҳатдан қийинчилик туғдириши мумкин. Демак, уларни Ўзбекистонга қайтариш учун ҳар икки тарафни ҳисобга оладиган «умумий маҳраж» топилиши зарур.

    Масалан, қайтган олим Ўзбекистоннинг қайси университетида ишлашига қараб шу шаҳардан уй-жой, тадқиқотларини эркин давом эттира олиши учун шароит яратиш каби таклифлар орқали уларни қайтаришга эришиш мумкин деб ўйлайман. Бу «умумий маҳраж» қанча тез ишлаб чиқилса ва хориждаги олим ватандошларимиз университетларимизга қанча тез қайтиб келса, тезлик билан сони ўсаётган университетларимизни муносиб кадрлар билан тўлдиришга ва Президент бошлаган ислоҳотларни амалга оширишга шунчалик тез эришамиз. Халқаро тажриба ва юқори малакага эга олимларимиз нафақат университетларда юқори сифатли таълим берилиши ва халқаро миқёсда аҳамиятли тадқиқотларни олиб борилиши, балки республикада ҳар бир соҳада режалаштирилаётган ислоҳотларни амалга оширишда ҳам катта ҳисса қўшишлари мумкин.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    15.01.2019, 21:14   Изоҳ (0)   27527
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди



    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.