Мухолифатдаги «Беларусь халқ фронти» партияси расмийларни Россия телеканаллари трансляциясини чеклаш, фуқароларни эса она тилидан кўпроқ фойдаланишга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу «ахборот хуружларига қарши туриш» учун зарурлиги таъкидланган.
Партия вакилларига кўра, ОАВда охирги пайтда Россия ва Беларусь иттифоқдош давлати кўп тилга олинмоқда. Шу боис мустақилликни сақлаш қолиш учун республика фуқаролари беларус тилини мукаммал билишлари, расмийлар эса уни турмушнинг турли жабҳаларида фойдаланиш кўламини кенгайтириши лозим.
Изоҳ (0)