13 январь куни Миср парламенти мамлакатда амалдаги фавқулодда ҳолатни кўпсонли овозлар билан яна уч ойга узайтирди. Бу ҳақда «Закон» хабар берди.
Узайтириш ҳақидаги қарор 15 январь куни тунгги соат 01:00 дан амалга киради.
Мамлакатда фавқулодда ҳолат президент томонидан 2017 йилнинг апрелида Тант ва Искандариядаги терактлардан сўнг жорий этилганди.
Ушбу терактлар оқибатида элликдан ортиқ киши ҳалок бўлган, юздан ортиғи яраланган.