Россиянинг Барнаул шаҳрида яшовчи беш ёшли бола ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, маст ота-онаси устидан шикоят қилди, деб ёзади «Газета.ru». Воқеа 2018 йил майида содир бўлган.
Бола операторга қўнғироқ қилиб, у билан бирга яшайдиган ота-онаси ичиб олиб, ухлаб қолганини, у эса назоратсиз қолиб кетганини айтган. Оператор маълумотни полицияга етказган.
Текширувчилар РФ Жиноят кодексининг вояга етмаган шахсни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаслик ҳақидаги моддасида кўзда тутилган жиноят белгиларини аниқлаган.
Изоҳ (0)