Суданда оммавий норозилик ҳаракатлари бошланганидан буён декабрь ойининг ўрталарида 24 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда ҳукумат тергов комиссиясининг 12 январь куни келтирган маълумотида қайд этилди, деб хабар бермоқда ТASS.
Биргина Суданнинг Омдурман шаҳрида тартибсизликлар оқибатида 10 январь куни 3 киши ҳалок бўлган.
Мамлакат ўтган йилнинг декабрь ойидан бошлаб аҳоли норозилигига сабаб бўлган ёнилғи, нон ва ун нархлари ошиши ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги туфайли келиб чиққан оммавий тартибсизликлар шароитида яшамоқда.
Бундай ҳолат 19 декабрь куни Атбар шахрида бошланган бўлиб, кейинчалик мамлакатнинг 30 та шаҳарларига тарқалган.
Тартибсизлик ҳукм сураётдан шаҳарларла одамлар ҳукуматнинг «Миллий конгресс» биносига ўт қўйган, президент ва ҳукуматни истеъфога чиқаришни талаб қилган. Полиция эса намойишчиларга қарши кўз ёшлатувчи газ қўллаган.
Изоҳ (0)