Польшанинг Гданск шаҳри мери Павел Адамович хайрия концерти чоғида пичоқ билан уюштирилган ҳужумдан сўнг оғир ҳолатда касалхонага етказилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Адамович турган саҳнага югуриб чиққан эркак Польшанинг олдинги ҳукумати даврида ноқонуний қамоққа ташлангани ҳақида бақир-чақир қила бошлади. Шундан сўнг олишув бошланиб кетди ва мэр пичоқ билан яраланди.
Адамович касалхонага етказилди ва операция қилинди, бироқ юраги ва қорнига тиғ теккани сабабли ҳолати ўта оғирлигича қолмоқда. Шифокорларга кўра, унинг омон қолиш-қолмаслиги «яқин соатлар ичида ҳал бўлади».
Изоҳ (0)