13 январь, якшанба куни Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган КХДР—Қатар ўйини ўтказилади.
Мазкур баҳсга ОФК томонидан уч нафар ўзбекистонлик мутахассис ҳакамликка тайинланди.
Учрашувни шри-ланкалик Хеттиканканамге Дилан Перере бошқариб боради. Ўзбекистонлик Жаҳонгир Саидов иккинчи қанот ҳаками вазифасини бажаради. Дарвоза ортида Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев ишлайди.
Осиё Кубоги—2019
2-тур баҳси
13 январь, якшанба
КХДР—Қатар 16:00
Бош ҳакам: Хеттиканканамге Дилан Перера (Шри-Ланка).Қанот ҳакамлари: Дение Хематунга (Шри-Ланка) ва Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон).
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев (иккиси ҳам Ўзбекистон).
Захира ҳаками: Метю Крим (Австралия).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)