Иордания подшоҳи Абдулла II мамлакат терма жамоасининг БААда ўтаётган футбол бўйича Осиё Кубогидаги иштирокини диққат билан кузатаётгани маълум бўлди.
Иордания терма жамоаси мусобақанинг 1-турида амалдаги чемпион Австралия устидан ғалабага эришди. Мазкур ўйин вақтида Иордания пойтахти Аммандаги кафелардан бирида қизиқ ҳолат юз берди. Кўча тозаловчиси мамлакат бош жамоасининг ўйинини кафе ташқарисидан томоша қилган. Бу эса суратга муҳрланган. Ижтимоий тармоқлар туфайли сурат оммалашиб кетди.
Бундан хабар топган Иордания подшоҳи Абдулла II эса бугун ўша йигитни уйига таклиф қилиб, Иордания—Сурия учрашувини биргаликда томоша қилди, деб ёзади Алишер Никимбаев ўзининг Telegram’даги саҳифасида.
Маълумот учун, Иордания Сурия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан аввал, кейинги босқичга чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)