Македония парламенти мамлакатнинг қайта номланиши учун конституцияга тузатишлар киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди, деб хабар берди «ТАСС».
Тузатмалар мамлакат номланишида «Македония» сўзи олдидан «Шимолий» сўзининг қўшилиши, чегаралар ўзгармаслиги ва ҳудудий яхлитлик кафолати ҳамда хорижда македонияликларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўзда тутади.
Македония бош вазири Зоран Зоевга қонунни қабул қилиш учун етарлича сонда парламентчиларни кўндириш учун 3 кун талаб қилинган.
Энди ҳужжатни Македония президенти Георге Иванов имзолаши керак.
Македония ўз номини НАТО ва Европа Иттифоқига кириш учун ўзгартирмоқчи.
Изоҳ (0)