Италия ташқи ишлар вазири Энзо Моаверо-Миланезининг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати Сурияда ўз элчихонасини қайтадан очиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Сурияда элчихона очишнинг асосий шарти минтақадаги вазиятнинг барқарорлашуви ҳисобланади.
Вазирнинг қўшимча қилишича, айни пайтда Италия дипломатик ваколатхонани очиш учун зарур муддатларни баҳоламоқда.
Изоҳ (0)