11 январь куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани марказида «Шоҳ Машраб» жоме масжидининг янги биноси очилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унда сўзга чиққанлар жоме масжидининг замонавий кўринишда қайтадан барпо этилиши давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади. Масжиднинг гўзал шаклда, замонавий услублар ва миллий қадриятларни ўзида акс этган биносини кўздан кечириб, бу хайрли ишда кўмакчи бўлган барча инсонларга миннатдорчилик билдирдилар.
Дарҳақиқат, бир вақтнинг ўзида 2600 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган, барча қулайликларга эга бўлган маърифат маскани қумқўрғонликларга муносиб туҳфа бўлди. Қурилиш ишларига энг моҳир уста ва муҳандислар жалб этилди. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилди.
Изоҳ (0)