Бухоро давлат музей—қўриқхонаси тизимидаги «Арк» вилоят ўлкашунослик музейида Маданият вазирлиги томонидан смарт технологиялари, яъни аудиогидлар жорий этилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Арк қўрғони ҳақида маълумот берувчи экскурсия матнлари ўзбек, рус, инглиз тилларида тайёрланиб, овозлаштирилган. Тизим тўққиз бўлимдан иборат бўлиб Арк қўрғони тарихи ва ундаги экспозициялар, экспонатлар тўғрисида маълумот беради.
Ушбу инновацион технологиянинг афзаллик жиҳати уни буюртма қилган саёҳатчи Арк қалъаси тарихи ҳақидаги аниқ ва асосланган тарихий маълумотларга ҳамда вилоят ўлкашунослик музейида намойишга қўйилган ноёб, нодир ашёлар тўғрисида маълумотларга эга бўлади.
Изоҳ (0)