Британиялик 5 нафар ҳарбий хизматчи ИШИД жангариларининг ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, Al-Watan газетаси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Нашрга кўра, ҳарбийлар халқаро коалиция таркибига кирган.
Зарба туфайли жароҳатланганлар бор. Улар Хасака вилоятидаги касалхонага етказилган.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео куни кеча коалиция жангариларнинг 99 фоизини йўқ қилгани, Вашингтон бошчилигида амалга оширилган операция ўта муваффақиятли кечганини билдирганди.
Изоҳ (0)