Британияда археологлар томонидан қадимий «боши кесилганлар қабристони» топилди. Уни Британиянинг Стаффолк графлиги қурувчилари тасодифан топган, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Тахминан милоддан авалги IV асрга тегишли деб топилган қабристон Грейт-Уэлнетэм шаҳарчасида топилган бўлиб, у Қадимги Рим манзилгоҳлари ўрнида қурилган.
Археологлар 52 та скелет топган бўлиб, улардан 35 таси танадан ажратилган ҳолда бўлган. Улар орасида нафақат эркаклар, балки аёллар ва турли ёшдаги болалар скелетлари ҳам бўлган. Шу сабабли олимлар бу қатл этилган жиноятчиларнинг оммавий равишда кўмилган қабрлари, деган назарияни рад этишди.
Шунингдек, археологларнинг қайд этишича, уларнинг бошлари ўлимидан сўнг эҳтиёткорлик билан ажратилган.
Қадимги Рим маданиятида номутаносиб қабрлар учраб турарди, лекин улар бу даражада кўп топилмаганди.
Изоҳ (0)