Тожикистон сўнгги 22 йил ичида табиий офатлар оқибатида 500 миллион долларлик зарар кўрди. Бу Тожикистоннинг 2019—2030 йилларда табиий офатлар хавфини пасайтириш бўйича Миллий Стратегиясида қайд этилган, деб ёзмоқда Asia Plus.
Қайд этилишича, Тожикистонда 1997 йилдан 2018 йилга қадар 3460 та табиий офат юз берган. Ҳар икки кунга битта табиий офат тўғри келади, дейилади Стратегияда.
Таъкидланишича, энг кенг тарқалган ва энг кўп ўлим келтирадиган табиий офат сел ҳисобланади. Йилига ўртача 70 сел қайд этилган ва уларнинг оқибатида йилига ўртача 35 киши ҳалок бўлган.
Иккинчи ўринда йиллик ўртача 27 та ҳолат ва олти нафар қурбон билан қор кўчиши турибди.
Селлар ва қор кўчкилари жуда кичик ҳудудларга таъсир қилса ҳам, улар тез-тез юз беради ва бир вақтда бир нечта ҳудудга таъсир кўрсатади.
Сўнгги 20 йил ичида мамлакатда йилига ўртача 23 та зилзила билан боғлиқ табиий офат қайд этилган ва уларнинг оқибатида йилига ўртача икки киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)