4,5 минг километр масофага парвоз қилиш имконига эга бўлган «Калибр-М» қанотли ракетасининг янги модификацияси Россия Ҳарбий денгиз кучлари учун ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ракетани яратиш илмий-тадқиқот босқичида бўлиб, молиялаштириш Мудофаа вазирлиги ҳисобига амалга оширилмоқда.Маълумотларга кўра, ракета масофа ва катталиги бўйича вазни 500 килограмм, парвоз масофаси икки минг километрдан ортиқ бўлган товушли «Калибр»дан устун саналади.
«Калибр-М» қуруқликдаги объектларни йўқ қилишга мўлжалланган бўлиб, ядро қуролини олиб ўтишга қодир.
Янги ракеталар билан сув усти ва сув ости ядро кемалари жиҳозланади. Уларни яратилиши 2027 йилгача Россияни қайта қуролланиш давлат дастурига киритилган.
Изоҳ (0)