Франция ҳарбий-ҳаво кучларининг Mirage 2000D қирувчи самолёти мамлакат шарқида радарлардан йўқолган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бортида икки киши бўлган самолёт Нанси-Оше авиабазасидан ҳавога кўтарилган. Қирувчи Юра тоғ массиви устидан учиб ўтаётган вақтда, у билан алоқа йўқолган.
Департамент префектураси йўқолган самолётни қидириш ишларини бошлаган.
Dassault Mirage 2000 Франциянинг кўп мақсадли қирувчи самолёти бўлиб, 1970 йилларда Дассо фирмаси томонидан яратилган. Самолётнинг 2000D талқини 1990 йилларда оддий қуролларни ташиш учун яратилган. Жами 86 та 2000D талқинидаги қирувчи йиғилган.
Изоҳ (0)