Келини ва уч набираси Магнитогорскдаги портлашда ҳалок бўлган, ўғли эса касалхонада ётган тожикистонлик Шуҳрат Улфатовнинг онаси Тўтихонга яқинлари фожиа ҳақида хабар бермади. Бу ҳақда Asia-Plus маълум қилди.
«Шуҳратнинг укаси Талабшо 3 январь куни Жанубий Кореядан келди. Онаси эса фожиадан бехабар унинг тўйига тайёргарлик кўрмоқда. Биз у кишига бу ҳақда айтишга ботинмадик», — дейди Улфатовлар оиласининг қариндошлари.
Улфатовлар оиласида 6 нафар фарзанд бўлиб, Шуҳрат тўнғич ўғил, яна уч ўғил ва икки қиз бор. Шуҳратнинг оиласи Магнитогорскка 2014 йилда кўчиб борган ва у ерда газ портлашида қулаган уйнинг 6-қаватидаги хонадонни ижараги олганди.
Шуҳратнинг отаси Maxмадшо ва икки укаси охирги пайтда Жанубий Кореяда ишлаётганди. Улар Магнитогрскдаги портлашдан бехабар Тожикистонга чипта харид қилган ва Талабшонинг тўйини ўтказиш учун келаётганди.
Maxмадшо Кореядан Қозоғистонга, ундан нари Челябинскка учиб келди. У ўғлини кўргани касалхонага борди ва ҳозирда келини ҳамда уч набираси жасадини Тожикистонга жўнатиш билан машғул бўлмоқда.
Изоҳ (0)