AirlineRatings сайти 2019 йилнинг энг хавфсиз авиакомпаниялари рўйхатини эълон қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Рўйхатнинг биринчи ўрнини Австралиянинг Qantas компанияси забт этди. Ушбу компанияни «Учувчи кенгуру» деб ҳам аташади.
Рўйхатдан ҳаммаси бўлиб 20 та компания ўрин олган. Иккинчи ўринни Air New Zealand, учинчи ўринни Alaska Airlines эгаллади.
Биринчи ўнталикка All Nippon Airways, American Airlines, Austrian Airlines, British Airways, Cathay Pacific Airways, Emirates, EVA Air, Finnair, Hawaiian Airlines, KLM ва Lufthansa ҳам киритилди.
Изоҳ (0)