Непалда ҳайвонлар шарафига ўтказилган 15-фестиваль доирасида филлар ўртасида гўзаллик танлови ўтказилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Тадбир Читван туманида жойлашган ва маҳаллий оммабоп туристик йўналиш ҳисобланувчи Саураха қишлоғида бўлиб ўтди.
Танловда Бижуликали лақабли 18 ёшли фил ғалаба қозонди.
Читван Ҳимолайда жойлашган ва мамлакатнинг машҳур туристик йўналишларидан бири ҳисобланади. Пойтахт Катмандудан 160 километр масофада жойлашган ушбу ҳудудда миллий боғ бор.
Изоҳ (0)