Польшанинг Кошалин шаҳрида квест ўйини давомида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Жасадлар Escape Room квест-хонасида чиққан ёнғин ўчирилганидан сўнг топилган.
15 яшар ўсмир қизлар ҳодиса қурбони бўлди. Улар қизлардан бирининг туғилган кунини нишонлаш учун бу ерга келгани айтилмоқда. Тахминларга кўра, қизлар ис газидан заҳарланиб ўлган.
Квест қоидаларига биноан, қизлар чиқиш эшигини фақат барча топшириқларни бажарганидан сўнг очиши мумкин. Ёнғин бошланганда улар топшириқларнинг ярмини ҳам бажармаган эди.
Изоҳ (0)