Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган «Минор» жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг собиқ бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 2018 йил 13 июнь куни вафот этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади