Ўзбекистонда монополияга қарши давлат органини мустақил алоҳида орган сифатида ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Рақобатни ривожлантириш, табиий монополия субъектлари фаолиятини назорат қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ўтказган ҳолда мустақил монополияга қарши давлат органини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Бу ўзгариш жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури лойиҳасида келтирилган.
Изоҳ (0)