Facebook ижтимоий тармоғидаги «Сергели тумани» гуруҳи учинчи марта имконияти чекланган болалар учун Янги йил байрамини ташкиллаштирди, деб хабар берди «Nuz.uz».
Байрам пойтахтнинг Сергели туманида фаолият юритувчи ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватловчи Апла маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Қорбобо, қорқиз ва бошқа эртак қаҳрамонлари болаларни байрам билан табриклади.
Хайрия натижасида йиғилган пулларга юздан ортиқ болага совға сотиб олинди. Бундан ташқари, акция давомида кам таъминланган оилалар учун кийим-кечак ва бошқа буюмлар ҳам йиғилди.
Изоҳ (0)