Россиянинг Магнитогорск шаҳрида газ портлаши туфайли 9 қаватли уйнинг подезди қулаб тушди. Бу ҳақда «Дождь» телеканали маълум қилди.
Ҳодиса оқибатида 3 киши — икки нафар катта одам ва бир бола ҳалок бўлди. Яна 3 киши касалхонага ётқизилди.
Портлаш 31 декабрь куни маҳаллий вақт билан 06:00 да рўй берди. Натижада икки подьезд ўртасидаги арка устида жойлашган учинчидан тўққизинчи қаватгача бўлган бостирмалар қулаб тушди. 110 киши яшаётган 48 та хонадон жабр кўрди.
Изоҳ (0)