Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2011 йил 25 декабрда туғилган Асадбек Шоҳназаров 2015 йил 24 мартдан бери пойтахтдаги гематология марказида 1-болалар бўлимида даволаниш муолажаларини олиб келмоқда.

2017 йил 19 апрелда барча курсларни тугатган. У пайтда оила ўз моддий таминоти маблағи ҳисобидан бемор фарзандини даволатиб, ҳеч кимдан ёрдам олмаган.

Касаллик қайталанганлиги сабаб 2018 йил 2 августида пойтахтдаги Гематология марказига қайта даволанишга ётқизилган.

«Ҳозирда фарзандим тўртинчи курсда. Яна асосий курсида 3 та курси бор. Аспаргиназадан аллергия бергани учун онкаспарга ўтказишди.

Ҳар курсимизга энди шу онкаспардан оларканмиз. Чунки, аспаргиназа аллергия бергани учун мутахасислар онкаспар олишимизни маслаҳат берди. Ҳар ойда иккита онкаспар олишимиз зарур экан. Бир ойига 1 миллиграммли онкаспарни олишнинг ўзига 450 доллардан ортиқ маблағ талаб этилади. Ҳар ойига 20 миллион сўмдан ортиқ маблағ зарур бўляпти. Дорилар жуда қиммат. Турмуш ўртоғим Россияда ишлайди, лекин топгани дорилар қимматлиги сабаб етмайди. Биз бор пулимизни олдинги курсларда сарфлаб бўлдик.

Айни пайтда имконим етмай, дориларни дорихоналардан қарзга олишга мажбур бўляпман. Курсларни бошида қариндошимдан олган 3500 АҚШ доллари миқдоридаги қарзимни ҳам тўлашга имконимиз етмаяпти. Имкони борлар фарзандим Асадбекнинг даволанишига, курсларни давом эттиришига холис ёрдам беришларини илтимос қилиб қоламан», — дейди боланинг онаси.

Бир олам орзулар билан ҳаёт учун курашаётган Асадбекдан ёрдамингизни аяманг! Унга имкон қадар ёрдам берайлик!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали: (Click, Payme) Аннамуратова Сабохат

Агробанк: 8600 0424 6370 9807

Хориждан банкдан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун паспорт маълумотлари:

ANNAMUROTOVA SABOXAT SHAVKATOVNA

Паспорти рақами: АА 3615590

Онаси Сабохат Аннамуродованинг телефон рақами: 97 790 33 25

Изоҳ
Асосий янгиликлар