Қўрғонтепа туманида «Андижон — Хонобод» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ҳайдовчиси Т. У. вилоят маркази томон борар экан, йўлни кесиб ўтаётган пиёда О.Э.ни уриб юборди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Ҳайдовчи томонидан содир этилган ҳалокат туфайли жабрланган йўловчи касалхонада ҳаётдан кўз юмди.
«Автоҳалокатларда ҳайдовчилар билан бир қаторда йўловчиларнинг ҳам хатолари бор. Олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамай Қўрғонтепа туманида йилнинг шу даврига қадар 41 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Бунинг оқибатида 28 киши тан жароҳати олган бўлсалар, 13 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди», — дейди туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Санжарбек Солижонов.
Изоҳ (0)